Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ошпазлик касбининг устасисиз, аммо мутахассислигингизни расман тасдиқловчи ҳужжат йўқми? Унда сизга «Валидация» хизмати ёрдам беради
Тасаввур қилинг, сиз ошпазлик касбини бир инсонга шогирд тушиб ёки ўзингиз ўргандингиз, шу касбни ўзлаштириб моҳир пазанда бўлиб кетгансиз. Аммо сиз ҳеч қандай расмий ўқув даргоҳига бормаганингиз сабабли, сизнинг мутахассислигингизни тасдиқлайдиган ҳужжат йўқ ва шунинг учун сиз расмий иш ўрнига эга бўлишга ёки ўз соҳангиз бўйича яхшироқ жойларда ишлашга қийналмоқдасиз. Айнан шундай ҳолатда сизга «ВАЛИДАЦИЯ» ёрдам беради.
«Валидация» сўзи луғатда «тасдиқлаш» деган маънони англатади. Бирор- бир касб ёки соҳага нисбатан эса валидация - норасмий равишда ўзлаштирилган касб эгасини шу касбнинг ҳақиқатан ҳам мутахассиси сифатида расман тан олиш ҳисобланади.
Ҳозирда, Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси қошидаги Халқаро Ўзбек Пазандачилик санъати маркази норасмий равишда (масалан, устоз-шогирд бўлиб) ошпазлик касбини эгаллаган ошпазларга ушбу соҳанинг мутахассиси, деб расман тан олиниш ва расмий ҳужжатга эга бўлиш имкониятини берувчи «Валидация» лойиҳасини ишга туширди. Ушбу лойиҳа сизга қисқа муддатда ошпазлик касбининг мутахассиси деб тан олувчи ҳужжат, яъни дипломга эга бўлиш имкониятини беради.
«Валидация»дан ўтиш сизга қандай фойда олиб келади?
1) Ўзбекистон ҳудудида расмий ишлаш имконияти.
Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси қошидаги Халқаро Ўзбек Пазандачилик санъати маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги 289-қарори асосида ташкил этилган ҳамда «Валидация»дан ўтиш талаблари, Ўзбекистон Республикасининг ЎзДСТ 36.0649 давлат стандартларига асосланган ва ошпазлик касби бўйича тоифали (разрядли) халқаро диплом берилади.
2) Шунингдек, Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси Бутунжаҳон бош-ошпазлар Уюшмасига (WАCС) аъзо бўлганлиги учун сизда чет элда ишга жойлашиш имконияти бўлади.

«Валидация»дан ўтиш қандай тартибда амалга оширилади?
«Валидация»дан ўтиш тартиби содда ва қуйидаги тартибда бўлади:
1) Халқаро Ўзбек Пазандачилик санъати марказига керакли ҳужжатлар топширилади ҳамда ошпазлик соҳасига доир фундаментал билим ва кўникмалар бўйича қисқа курсдан (7-10 кунлик) ўтилади.
2) Қисқа курсларни муваффақиятли тугатганингиздан кейин ўз маҳоратингизни кўрсатиб беришингиз учун амалий имтиҳон ўтказилади (1 кун). Амалий имтиҳон ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади. Бунда сиз ўз ошпазлик йўналишингиз бўйича бир неча хил турдаги таомларни тайёрлаб, кўрсатиб беришингиз керак бўлади. Шундан сўнг, сизга ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, мутахассислигингизни тасдиқловчи ҳужжат, яъни диплом берилади.

Шунингдек, сизга қулайлик яратиш мақсадида ва қадрли вақтингизни тежаш учун «Валидация» қисқа курсини масофадан туриб ўқиш имконияти ҳам ишлаб чиқилган. Бу онлайн курсдан телефонингиз орқали иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ҳам ўтишингиз мумкин.
«Валидация»дан ўтиш учун Ўзбекистон ошпазлар Уюшмасининг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:
+998 (90) 320-29-89
+998 (90) 008-74-86
«Валидация» ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш ва «валидация»дан ўтиш учун қуйидаги сайтда ариза қолдиришингиз ҳам мумкин:
Веб сайт: https://validatsiya.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/Chefs.Uz
Instagram: https://www.instagram.com/chefs_uzb/
Шунингдек телеграм орқали +998 903202989 рақамига ёки @xalqaromarkaz орқали телеграм манзилига ёзишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида