Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида блокланиб қолган банк карталари онлайн мурожаат орқали блокдан чиқарилади – МБ
Карантин даврида банк пластик карталарни блокдан чиқариш учун мурожаатларни масофадан — онлайн қабул қилиш имконияти мавжуд. Бунда тижорат банклари ахборот коммуникация тизими орқали келган мурожаатни ўрганиб чиқиб, фуқаро билан боғланади ва картани блокдан чиқариб беришади.
4 апрель куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов карантин даврида блокка тушиб қолган банк карталарини қандай қилиб блокдан чиқариш мумкинлиги тўғрисида маълумот берди.
«Бугунги кунда тижорат банкларида пластик карталарни блокдан чиқариш учун мурожаатларни масофадан — онлайн қабул қилиш имконияти мавжуд. Бунда тижорат банклари ахборот коммуникация тизими орқали келган мурожаатни ўрганиб чиқиб, фуқаро билан боғланади.
Шундан сўнг банк ходими мижоз манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда масофадан туриб зарурий реквизитларни аниқлаштиради ва банк картаси блокдан чиқарилади» , — дея қайд этди Ҳусанхўжа Обидов.
Бундан ташқари, Ҳусанхўжа Обидов ҳар бир карта эгасининг шахсий идентификация рақами — sheet code мавжудилигини ва савдо нуқталарида харид амалга оширганда фуқаролардан мана шу sheet code'ни шахсан ўзлари киритиши лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
18:37 / 20.06.2025
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
13:35 / 21.01.2025