Жамият | 19:30 / 13.06.2019
14331
3 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA Университетида қабул жараёнлари 10 июлга қадар давом этади

AKFA университетининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари 10 июлга қадар давом этади. Олийгоҳга ҳужжат қабул қилиш тўлиқ онлайн тартибда амалга оширилмоқда. Жорий ўқув йилида таълим маскани 200 нафар талабани қабул қилади. 

Илк ўқув йилида талабаларнинг фақат тиббиёт йўналишида (Medical College) таҳсил олишлари кўзда тутилган.

Мазкур олийгоҳга кириш учун қандай ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади? 

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);  
  • ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – аттестат, диплом, диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома; 
  • IELTS (минимум 5.5 балл) ёки TOEFL эквиваленти. 

AKFA университетининг ўзига хос томонлари, кириш имтиҳонлари ҳақида батафсил маълумотга AKFA Medline тиббиёт маркази директори Камолат Мирзалиева билан суҳбатдан эга бўлишингиз мумкин.

Имтиҳонлар, таълим соҳасида Корея тажрибаси, AKFA университетининг Гачон университети билан ҳамкорлиги ҳақида AKFA университети декани профессор Гё Жун тўхталиб ўтди.

Эътиборингизга абитуриентлар томонидан энг кўп берилган саволлар рўйхати ва уларнинг жавобларини тақдим этамиз. 

1. IELTS имтиҳонини 10 июлдан кейин топшираман. Ҳужжатларни топшираётган вақтимда IELTS сертификатини ҳозир топширмасдан кейинроқ юкласам бўладими?

– Барча ҳужжатлар, хусусан, IELTS ва TOEFL сертификатлари ҳам фақат 10 июлга қадар топширилади. Мазкур ҳужжат тақдим этишни кечиктириш, «confirmation» тақдим этишнинг имкони йўқ.

2. AKFA Университети талабаларига «scholarship» асосида таҳсил олиш имконияти тақдим этиладими?

– Ҳа, AKFA Университети конкурс асосида «merit-based scholarship»лар тақдим этади. 2019-2020 ўқув йилида университет 200 нафар талаба қабул қилади. Энг яхши натижа кўрсатган 100 нафар талаба ҳар семестр давомида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу жараён 6 йил давомида ҳар семестрда амалга оширилади. «Merit-based scholarship» фақат ўзбекистонлик талабалар учун тақдим этилади, хорижлик талабалар учун эмас.

3. Имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?

  • Кимёдан ёзма иш, 20 та савол; 
  • Биологиядан ёзма иш, 20 та савол; 
  • Математикадан ёзма иш, 20 та савол. 

Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 100. 

Тест саволлари Ўзбекистоннинг лицей/коллеж/мактаб дастурига асосан шакллантирилади. 

4. Имтиҳонлар қайси тилда ўтказилади?

AKFA Университети имтиҳонлари фақат инглиз тилида ўтказилади. Саволлар рус ёки ўзбек тилида тақдим этилмайди!

Батафсил маълумотни AKFA Университетининг ижтимоий тармоқлардаги ва мессенжерлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин:

Telegram: t.me/akfauniversity

Facebook: fb.com/akfauniversity  

Instagram: @akfauniversity

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид