Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтаб қолди
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтаб қолди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, пойтахтдаги “Қодирия” бош сув иншоотида электр таъминоти билан боғлиқ носозлик юзага келган.
Билдирилишича, махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда.
Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланиши айтилган, юзага келган ноқулайлик учун узр сўралган.
Мавзуга оид
14:30 / 23.12.2025
Тошкентда автобус йўналишларидан бирининг қатнови қисқартирилади
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
13:59 / 18.12.2025