Ўзбекистон | 07:48 / 09.06.2021
18550
1 дақиқада ўқилади

Радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари "E-auksion" савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган. Ушбу қарорга асосан онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган регламент асосида ташкил этилади.

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ҳозирда:

  • Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 1 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Маълум қилинишича, яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид