Ўзбекистон | 20:00 / 04.11.2020
14708
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Самарқанддаги халқаро туризм университети қўшма таълим бўйича ўқишга таклиф қилади

Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро унивeрситeти 2020/2021 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларига қабул эълон қилади. Тўлов-контракт асосида қабул квоталари қуйидагича тақсимланган:

Ҳужжатлар 2020 йил 30 октябрдан 8 ноябргача давом этади. Танловда қатнашиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • фуқаролик паспортининг сканер варианти (пдф);
  • ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат (аттестат ёки диплом) ва иловасининг сканер варианти (пдф);
  • 3x4 ҳажмдаги рангли фотосурат электрон шакли (jpg);
  • халқаро тан олинган чет тилини (инглиз тили) билиш даражаси ҳақидаги сертификат – IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, CEFR бўйича камида В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 балл.
  • 2020/2021 ўқув йили учун бўлиб ўтган тест синови натижаларининг сканер варианти (агар мавжуд бўлса pdf).

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар ҳужжатларни онлайн тарзда қуйидаги манзил бўйича топширишлари лозим.

ДИҚҚАТ! Жўнатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади. Абитуриент фақат 1 та таълим йўналишига ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга.

Қўшма дастур бўйича таълим оладиган талабалар «Ипак йўли» туризм халқаро университетида ўқиш даврида ҳар бир йил учун республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 34 бараварига тенг (23 миллион сўм) контракт тўловини амалга ошириши керак.

Маълумот учун телефонлар: +998 95 411-40-22, +998 97 614-33-77

Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 17

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид