Спорт | 06:54 / 10.07.2022
44868
1 дақиқада ўқилади

Мадримов ва Соро ўртасидаги жанг яна муддатидан олдин якунланди, франциялик боксчининг қоши ёрилди

Исроил Мадримовнинг Мишел Сорога қарши реванш жанги дуранг натижа билан якунланди.

Дастлабки икки раундда Мадримов нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. 3-раунд бошида франциялик боксчининг қоши ёрилиши натижасида жанг муддатидан аввал якунланди ва 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳакамлар техник дуранг натижа қайд этишди.

Профессионал бокс қоидаларига кўра, жанг 4 раунддан очган тақдирда очколар ҳисобланиши мумкин эди. Жанг учинчи раундда якунлангани учун натижа бекор қилинди ва ғолиб аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, иккала боксчи 2021 йили 17 декабрда Тошкентда рингда куч синашишган ва расмий қарорга кўра, Мадримов техник нокаут билан ғалаба қозонган эди. Жангнинг 9-раундида Соро гонг овозини эшитмаган Мадримовнинг бир неча зарбаларини ўтказиб юбориши натижасида рефери техник нокаут қайд этганди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоаси сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид