Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисига ўринбосар, шунингдек, президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти администрациясида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Жобир Одилович Азимов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жобир Азимов муқаддам Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган, сўнгги вақтларда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Асилбек Анварович Худоёров Ўзбекистон президенти администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Асилбек Худоёров ўз вақтида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Бундан ташқари, президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган.
Шунингдек, Гаяне Олеговна Умерова Ўзбекистон президенти администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Гаянэ Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котиби, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024