Ўзбекистон | 14:34 / 25.04.2022
31909
2 дақиқада ўқилади

Бу йилги қабулда тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди 

Бу йил ҳам абитуриентлар 5та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 189 балл. Мажбурий фанлар блокидаги тўғри жавобларга олдинги йилгига қараганда камроқ балл берилади.

Фото: Kun.uz

Давлат комиссиясининг баёни билан ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди, деб хабар берди Давлат тест маркази. Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.

Ҳар бири учун 1,1 баллдан.

Максимал балл – 11 балл.

Математика – 10 та савол.

Ҳар бири учун 1,1 баллдан.

Максимал балл – 11 балл.

Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.

Ҳар бири учун 1,1 баллдан.

Максимал балл – 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол.

Ҳар бири учун 3,1 баллдан.

Максимал балл – 93 балл.

2-фан - 30 та савол.

Ҳар бири учун 2,1 баллдан.

Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Йўналишлар кесимида тест топшириладиган фанлар мажмуаси билан эса ДТМнинг  Telegram-саҳифаси орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Мавзуга оид