Ўзбекистон | 08:40 / 11.11.2022
3501
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда сендвич панеллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари Куала-Лумпур анжуманлар марказида ташкил этилган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси Машинасозлик, энергетика ва муҳандислик кўргазмасида (ASEAN M&E Show) иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Форум қайта тикланувчи ва соф энергетика соҳасида қўлланувчи асбоб-ускуналар, иситиш ва совитиш тизимидаги сўнгги технологиялар, саноат корхоналарини автоматлаштириш бўйича рақамли ечимлар кўргазмаси бўлиб, 2010 йилдан бери ҳар йили Малайзия пойтахтида ўтказиб келинади.

Кўргазмада иштирок этган Малайзиянинг совитиш тизимлари ва чиллерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Acson International, саноат ва тижорат бинолари учун фильтрлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган MayAir компанияси, полиуретан ва полиизоцианурат асосида сендвич панеллар ишлаб чиқарувчи CS Panel компаниялари билан музокаралар ўтказилди.

Ушбу компаниялар Ўзбекистонда ўзлари фаолият юритиш имкониятларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид