Технология | 12:50 / 16.05.2017
13884
1 дақиқада ўқилади

Универсал кузовидаги Lada Vesta суратлари пайдо бўлди

Lada Vesta универсалининг илк жосуслик суратлари интернет тармоғида пайдо бўлди. Германиядаги синовлар чоғида олинган суратларни AutoEvolution нашри эълон қилди. «АвтоВАЗ»нинг янги маҳсулоти Россияда кузда пайдо бўлади. 

Фото:  autoevolution.com

Миш-мишларга кўра, универсал жорий йил ўрталаридан Ижевскда ишлаб чиқарилади. Унинг эҳтимолий нархи 800 минг рубл атрофида бўлиши айтилмоқда. 

Фото:  autoevolution.com

2016 йилда бўлиб ўтган Москва халқаро автосалонида маълум қилинганидек, унинг йўлда ҳаракатланиш хусусиятлари яхшиланган янги динамик кўринишга эга бўлган. 

Унинг олд кўриниши Vesta седанидан яхши таниш бўлиб улгурган. У Cross-универсалда ҳам қўлланилади.

Фото:  autoevolution.com

 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид