Ўзбекистон | 14:52 / 31.01.2023
10738
1 дақиқада ўқилади

Асадулла Қаюмов ва Фаррух Қорабоев Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

Асадулла Қаюмов

Президент қарори билан Асадулла Қаюмов ва Фаррух Қорабоев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган. 

У 2022 йил 4 апрелдан бери Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Фаррух Қорабоев

Фаррух Қорабоев 1981 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича бакалавр ва жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсати мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга. 

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 11 февралдаги қарорига мувофиқ у Монополияга қарши қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид