Жамият | 23:03 / 08.07.2025
18849
2 дақиқада ўқилади

Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз

Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида метеорологик рекордларни янгилаган аномал иссиқлар ўрнини бу ҳафта салқин об-ҳаво эгаллайди, наботот ва ҳайвонот енгил тортади. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Келаётган 10 кунликда Ўзбекистон об-ҳавосини учта ҳаво оқими белгилаб беради: улар иккита антициклоннинг чекка қисмлари ва битта паст босимли кичик жазирама улашувчи ҳаво оқимларидир.

Аввалига икки кунлик салқин, сўнг 4 кунлик жазирама, унинг ортидан яна бироз салқинроқ об-ҳаво муҳити ҳукм суради. Бу ҳолатлар ўтган ҳафтада кузатилган аномал иссиқлик тўлқинини такрорламайди. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларига катта стресслар келтирмайди.

Жорий аномал иссиқлик тўлқини 4 июл куни Навоийнинг Машиқудуқ кузатув станциясида +47 даража, Бухоронинг чўл станцияларида +46 даражадан юқори ҳаво ҳарорати қийматларини тақдим этди. Ўзгидрометнинг айрим кузатув станцияларида эҳтимолий тарихий рекорд қийматлар янгиланди.

2-5 июл кунлари республика ҳудудларида кузатилган аномал иссиқлик тўлқини республиканинг турли вилоят қишлоқ хўжалиги экин майдонларига турли кўринишда зарар келтирди. Хусусан, боғдорчилик ва пахтачилик йўналишида айрим туманларда ҳосилдорликка 30-40 фоизгача турли кўринишдаги зарар еташи мумкин. Айниқса, воҳа ҳудудлари, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги айрим мевали дарахтлар ва пахта ҳосилига зиён етган бўлиши мумкин.

Тайёрлаган:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид