Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларига ўзгартириш киритилади
Фото: Dreamstime
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат божхона қўмитасининг “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларининг 5.6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 7 февралдаги 02/20-12-сон билан тасдиқланган Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларининг 5.6-банди (Экспорт қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ўз ҳисобрақамларига тўлиқ тўлов келиб тушгандан ва ушбу маълумотлар Ташқи савдо операцияларнинг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг, экспорт контрактлари тузмасдан интернет-дўконлари орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) иккинчи хатбоши (Бунда 3000 (уч минг) АҚШ долларгача бўлган товарлар электрон тижорат орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан ва божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Бунда халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.”.
Қайд этилишича, мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
Мавзуга оид
08:57
1 трлн 145 млрд сўмлик товарлар ноқонуний муомаладан чиқарилди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025