Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерларни аукционга қўйиш тартиби соддалаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фото: Kun.uz
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда яна 25 мингта ер майдонлари сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқарилиши белгиланди.
Бу борада аҳолига янада қулайлик яратиш учун энди ерларни аукционга қўйиш жараёни ижара бўйича 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида 74 кундан 20 кунга қисқартирилади. Ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади.
2023 йил 1 январдан бошлаб, ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади. Барча вазирликларнинг кадастр маълумотлари Миллий геоахборот тизимига киритилади.
Жорий йил 1 сентябргача 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан 1 триллион 400 миллиард сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилган.
Мавзуга оид
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025