Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус комиссия рухсат беришига қарамай, чегарадан ўтишдаги муаммолар бўйича изоҳ берилди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов махсус комиссия баёнига асосан 1 октябрь кунидан бошлаб чегарадан ўтишга рухсат берилгани бўлсада, ҳозиргача чегарадан ўта олмаётган фуқаронинг мурожаати бўйича изоҳ берди.
«Давлат чегараси орқали ўтказиш бир давлатнинг эмас, балки икки томоннинг рухсати билан амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатлар билан бу борада бир қатор тадбирлар ўтказди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, шунингдек, қўшни давлатлар чегара қўшинлари билан келишган ҳолда Давлат чегарасидан фуқароларни ўтказиш масаласида баъзи натижаларга эришилди.
Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон Республикаси билан чегарадаги ўтказиш пунктлари фаолияти тикланди, 16 октябрь кунидан — Афғонистон Ислом Республикаси, 23 октябрь кунидан — Қозоғистон Республикаси билан чегарада маълум бир тоифадаги фуқароларнинг ҳаракатланишига рухсат берилди.
Туркманистон томони эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, киритилган чекловларни ўзгаришсиз қолдириш фикрини билдирди. Тожикистон томони ҳозирда ушбу масалани кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, темир йўл ва ҳаво транспортида мунтазам рейслар хорижий давлатлар билан келишган ҳолда йўлга қўйилишига рухсат берилган», деди Абдулҳамид Абдураҳмонов АОКАда ўтказилган брифингда.
Шунингдек, карантиндан олдин Ўзбекистонга Россиядан ўз енгил автомашинасида келган, энди Россияга ушбу автомашинада қайтиб кета олмаётган мурожаатчининг саволига жавоб берилган.
«Ғишт-кўприк» автойўл ўтказиш пункти орқали коронавирус инфекциясига чалинмаганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этган ҳолда чиқиб кетишингиз мумкин.
Бунда Қозоғистон Республикаси Махсус комиссиясининг рухсатномаси бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки Қозоғистон томони учинчи давлат фуқароларига ёки транспорт воситаларига мамлакатга киришга ёки автомобилда транзит ўтишга рухсат бермаган», деди Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари.
Мавзуга оид
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026