Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда ёшлар учун ўтказиладиган лойиҳалар тақдим қилинди
“Тошкент ёшлар форуми – 2020” доирасида 2021 йилда Тошкентда ёшлар билан ишлашда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Ёшлар ишлари агентлиги вакили Абдулазиз Назировнинг маълумот беришича, келаси йилда ёшлар иштирокида беш йўналишда: маданият-маънавият, спорт, илм-фан, ахборот-коммуникация ва технология, бандлик ва тадбиркорлик бўйича лойиҳалар ўтказилади.
Маданият-маънавият йўналишида:
“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёт фестивали, “Ўқувчи ёшлар театр студияси” кўрик танлови, “Келажак кашфиёти”, “Яхшилик технологияси”, “Арт квадрат” лойиҳалари.
Илм-фан йўналишида:
“Квиз плиз” интеллектуал ўйини, “Мунозара”, “Ёш китобхон оила” кўрик танлови, “Маълумотлар оқими”, “Ёшлар ва медиа”, “Ҳоким стипендияси” лойиҳалари.
Ахборот коммуникация ва технологиялар йўналишида:
“IT start”, “Дастурланд” дастурчилар оламини яратиш, “Freelance” академиясини ташкил қилиш;
Бандлик ва тадбиркорлик йўналишида:
Бизнес акселератор, бизнес инкубатор, стартап академия, “180 сония” лойиҳалари;
Спорт йўналишида эса спорт турлари бўйича йил давомида узлуксиз танловлар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, ёшларни турли соҳаларда ягона платформага жамловчи “Имкон” ижтимоий тармоғи тақдимоти ўтказилди.
“Имкон” ижтимоий тармоғи ёшларнинг турли соҳалар бўйича ягона платформада мулоқотга киришиши учун имкон беради. Унда олий таълим муассасалари, ўқув марказлари рейтинглари билан танишиш, турли ғоя ва таклифларни ўртага ташлаш, бўш иш ўринлари, волонтёрлар учун вазифалар билан танишиш имконияти мавжуд. Шунингдек, платформа стартапларни амалга ошириш, краундфандинг учун ҳам кўмаклашади. У бошқа ижтимоий тармоқлар билан ҳам интеграциялашган“, деди лойиҳа ташаббускорларидан бири Сардор Бердиев.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган лойиҳалар ва тадбирларнинг ягона платформаси - www.eventlar.uz сайти яратилган бўлиб, унда лойиҳалар бўйича таклифлар билан мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
15:30 / 26.12.2021
“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси: ноодатий тарзда ўткан форум ҳақида хулосалар
20:12 / 21.12.2021
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
18:48 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
17:00 / 20.12.2021