Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда германияликлар билан ҳамкорликда тарихий филм суратга олинади
Ибтидоий даврдан ҳикоя қилувчи филм Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Сармишсой дарасида тасвирга олинади. Асар орқали Ўзбекистонда сақланиб қолган петроглифлар – қоятош расмларини тарғиб қилиш мақсади кўзланган.
Филмда ибтидоий одамлар ва ўша даврдаги икки жанговар қабила раҳбарлари фарзандлари ўртасидаги муҳаббат қиссаси тасвирланади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Навоий вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи Жавлон Ҳасановнинг маълум қилишича, филмни суратга олиш ишлари жорий йил декабрида бошланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 12 млрд сўм.
«Кино 2 йил давомида германиялик продюсер ва режиссёрлар билан ҳамкорликда тасвирга олинади. Филмни ҳозирча, биринчи сценарий бўйича «Қоялардаги муҳаббат» деб номлаш кўзда тутилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – 7 минг йиллик тарихга эга петроглиф (қоятошдаги расм)ларимизни кенг оммага, умуман олганда дунёга тарғиб қилиш ва тарихий меросимизни етказишдан иборат.
Сармишсой дарасидаги қадимий петроглифларда халқимизнинг ўтмишдаги яшаш тарзи, менталитети ва нималар билан шуғуллангани тасвирланган. Тошлардаги суратларда камондан ўқ узаётган, ов ёки чорвадорлик билан шуғулланаётган одамлар акс этган. Улар 7 минг йилдан бери сақланиб келмоқда.
Ҳозирги кунда 10 мингдан зиёд петроглифлар мавжуд. Айни пайтда музей бошқармаси ва вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси билан бирга ҳар бирининг тарихи бўйича алоҳида каталоглар тайёрланмоқда», – деди Жавлон Ҳасанов 16 ноябр куни Навоий вилоятидаги пресс-турда.
«Ўзбеккино» агентлиги 3 сентябр куни берган маълумотга кўра, филм постановкачи режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов бўлади. Сценарий Анвар Иргашев ва Юлия Медведовская қаламига мансуб.
Мавзуга оид
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
13:06 / 01.11.2025
Навоийда иккита туманга янги ҳоким тайинланди
18:52 / 10.09.2025
Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди
16:59 / 23.06.2025