Жамият | 20:00 / 14.07.2022
12207
3 дақиқада ўқилади

Президент эътирофи, университет ва IT водий: Ўзбекистонда IT келажаги қандай бўлади?

"Кейинги 5 йилда компанияларда директор лавозимига IT мутахассислар ўтиришади",- дейди Трансформация кўрсатувининг бугунги меҳмони, IT тадбиркор Одилбек Мирзаев. 

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Таълим бу — катта масъулият. Агар фидокорона ишланмаса, натижага қаратилган тўғри стратегия билан ишланмаса, олдинга қўйилган марраларга етишиш қийин. Президентимиз олдида айтган таклифимнинг пайдо бўлишига Беларус ЯММнинг деярли 10 фоизи IT соҳа вакиллари зиммасига тўғри келаётгани сабаб бўлган. Бизда 36 миллион аҳоли бор, унинг устига 60 фоизи ёшларни ташкил қилади, кучли математика мактабларимиз бор, биз ҳам бу кўрсаткичларга эришишимиз мумкинлигига ишонаман.

Ҳозирги кунда IT соҳасидаги бирламчи билимларни эгаллабгина IT йўналишида иш топиш осон эмас. Бозор ўзгаряпти. Кундан кунга талаблар ошмоқда. Биз олдимизга жаҳон талабларига мос келадиган, катта компанияларнинг юқори лавозимларида ишлай оладиган мутахассисларни етиштириб чиқаришни мақсад қилиб қўйганмиз. Стартап сифатида бошланган PDP Academy лойиҳаси бугунги кунга келиб корпоратив бошқарувга ўтмоқда, ўзига хос IT экосистемаси шакллантирилмоқда, 2030 йилга қадар стратегия ишлаб чиқилди ва ҳозирги олиб бораётган фаолиятимиз келажакда амалга оширмоқчи бўлган катта режаларимиз дебочаси деб қаралса ҳам тўғри бўлади. 

PDP University ташкил қилишимизга сабаблардан бири шуки, катта лойиҳаларни бошқарадиган, етарли даражадаги билимга эга мутахассисларни бир йиллик курсларда етиштириб бўлмайди. Биздан чиққан ёшлар 300- 500 доллар ойлик олиб юришни эмас, 2000-3000 доллар ойлик оладиган кучли кадрларга айланишини уддалашимиз керак. 

Дунёдаги катта IT компанияларда ишлайдиган дўстларимиз бор. Amazon, Intel каби компаниялар Ўзбекистонга кириб келиши мумкинми деб сўраганимизда албатта мумкин, фақат ҳозирги кунда етарли кадрлар етишмаслиги бунга асосий тўсиқ бўлиб турибди, дейишмоқда. Биз шу масъулиятли ишни зиммамизга олишимизда Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг шахсан қўллаб-қувватлашлари катта туртки бўлди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилаётган имтиёзли қарорлар нафақат бизга, балки шу йўналишдаги барча компанияларга енгиллик бермоқда.

Талабалар PDP University'нинг биринчи курсида инглиз тилини мукаммаллаштириш, IT йўналишидаги фундаментал билимлар, келажакда эришмоқчи бўлган тор мутахассисликни аниқлаш каби билимларга эга бўлишса, иккинчи курсга келиб Software engineering and programming, (Дастурий инженерлик ва дастурлаш) Artificial intelligence applications (Сунъий онг дастурлари) , Data science (Маълумотлар базаси фанлари), Business analysis and change management (Бизнесни таҳлил қилиш ва ўзгаришларни бошқариш) каби билимларни олишади.

Тўлиқ суҳбатни Youtube каналимизда кўринг.

Мурожаат учун:

Telegram: @PDPSupportBot
Телефон: 78-777-47-47
Сайт: university.pdp.uz

Мавзуга оид