Ўзбекистон | 12:51 / 20.04.2023
6669
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради

Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Кейинги ҳафта бошига бориб, ҳаво ҳарорати кечалари +9...+14 даражагача, кундуз кунлари +25...+30 даражагача, республика чўл ҳудудлари ва жанубда баъзи жойларда +32...+35 даражагача кўтарилади. Шамол асосан ўртача тезликда шарқий йўналишда эсади, фақат шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари +4...+9 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражагача кўтарилади. 

Бугун ва 21-24 апрель кунлари пойтахтда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10...+13 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +18...+20 даражадан +27...+29 даражагача аста-секин кўтарилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид