Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди
ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 27-31 январ кунлари мамлакат миқёсида «Антитеррор-тозалаш» кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.
Фото: ДХХ
Қайд қилинишича, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбир ўтказилган.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахс аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган. Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинган. Қидирувдаги 109 нафар шахс ушланган. 536 нафар шахс билан профилактик суҳбат ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилган.


Шунингдек, тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастет олинган.




Таъкидланишича, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.
Мавзуга оид
08:59 / 20.12.2025
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди
17:59 / 14.12.2025
Сурхондарёда божхона ходими, Наманганда кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
08:49 / 27.11.2025
Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
08:20 / 26.11.2025