Жамият | 23:51 / 26.08.2025
16640
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги клиникада юз берган фожиа бўйича жиноят иши очилди

25 август куни Paeonnis клиникасида 9 ёшли бола бурун соҳасида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этган эди.

Фото: Google-хариталар

Тошкент шаҳридаги Paeonnis клиникасида вояга етмаган бола 25 август куни операция жараёнида вафот этган эди. Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

«Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди. Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади», дейилади хабарда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 25 август куни Тошкент шаҳридаги Paeonnis клиникасида 9 ёшли бола бурун соҳасида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиётидан тирик чиқмаган.

Тошкент шаҳри прокуратураси ҳодиса юз берганини тасдиқлаб, терговга қадар текширув бошланганини маълум қилган эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид