Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер қўлга олинди
Шунингдек, унинг уйида тутқунликда сақланаётган 20 та эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди.
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Касби тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида 14 июнь куни назорат тадбири ўтказилди.
Унда «Касби» маҳалласида яшовчи М.И. яшаш хонадонида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, «ваҳшийларча нобуд қилаётгани» аниқланди. Жумладан, 20 та эчкиэмар тутқунликда сақланган, 43 таси ўлдирилиб, териси шилинган.
Ҳолат бўйича «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари, шунингдек, Жиноят кодексининг 202-моддаси бўйича иш очилган.
Ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311,8 млн сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.


Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.
Мавзуга оид
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
21:27 / 12.03.2025