Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика собиқ президенти Мадурога қилинган суиқасднинг ҳақиқийлигини исботлашни талаб қилди
Фото: Cuartoscuro
Мексика собиқ президенти Фелипе Кальдерон Венесуэланинг етакчиси Николас Мадурога қилинган суиқасднинг ҳақиқий эканлигини исботлайдиган далилларнинг мавжудлиги билан қизиқди. Бу ҳақда сиёсатчи твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Кальдероннинг сўзларига кўра, агар суиқасд ҳақиқатан ҳам тасдиқланса, у муҳокамаларга лойиқдир. Унинг фикрича, шундай муҳокамалар Колумбия ва унинг президенти Хуан Мануэл Сантосга ҳужум учун «масъулият юклаб қўйилгани» туфайли ҳам юз бериши керак.
«Гап ҳақиқий суиқасд ҳақида кетаётганини исботлайдиган қандай далиллар бор?» - дея ёзган Кальдерон.
Унинг таъкидлашича, Мадуро ўз мамлакатининг «жасур халқини» диктарура ва қашшоқлик йўлига олиб кириб қўйганини ҳам қоралаш керак.