Light | 15:12 / 26.11.2018
32461
1 дақиқада ўқилади

Қалам қандай ясалади?

Қалам хоҳ рангли, хоҳ қора рангда бўлсин тайёрланиши махсус технологияни талаб этмайдиган буюмга ўхшайди. Бироқ қаламни ишлаб чиқиш учун бир неча кун талаб этилар экан. Ҳар қандай дарахт ҳам сифатли қалам учун асос бўлолмайди. Кулранг ва рангли қаламлар бўёқнинг мавжуд ёки аксинча экани билангина фарқланмайди.

Қаламлар қандай тайёрланади?

Россияда қаламни ишлаб чиқиш учун жўка, қарағай, қандағоч ёғочидан фойдаланилади. Бироқ кедр қарағайидан тайёрланган қаламлар энг сифатлиси саналади. Қаламларни ишлаб чиқаришда жаҳон саноатида бошқа сифатли хом-ашё – желутонг тропик дарахтининг ёғочи машҳурликка эришган.

Кулранг ва оддий қора қаламлар стержени турли қалинликка эга графитдан иборат. Рангли қаламларда эса графит бўлмайди. Уларнинг стержени бўёқ моддалар, лой ва уларни бирлаштирувчи таркибий қисмлардан ташкил топади.

Мавзуга оид