Ўзбекистон | 11:30 / 21.06.2020
6034
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz тажрибали реклама менежерларини ишга таклиф қилади

Kun.uz сайти тажрибали, ўз ишини яхши кўрадиган ва масъулиятли мутахассисларни вакант ўринларга ишга таклиф этади.

Вазифалари: Сайтга реклама эълонлари жойлаштириш истагини билдирган реклама берувчилар (мижозлар)ни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш, шартнома имзоланиши ва тарафларнинг шартнома шартларини бажаришларини таъминлаш.

Талаблар:
– шу соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта-махсус маълумот;
– 25-40 ёшлар атрофида бўлиши лозим.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 5 млн сўм қилиб белгиланади, шунингдек жалб қилган рекламалари учун бериладиган бонус ҳисобига бир ойлик ўртача маош миқдори 10 млн сўмдан ошиши ҳам мумкин (бу аввало ходимнинг ишчанлик қобилиятига боғлиқ).

Kun.uz нималарни таклиф қилади?
– Тошкент марказидаги замонавий офисда аҳил жамоа даврасида ишлаш имконияти;
– ходимнинг меҳнат шартномаси асосида расмий бандлиги таъминланади;
– офисда бепул тушлик;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади. Ходим пойтахтдаги бош офисга келиб ишлай олиши, яъни Тошкент (ёки унга яқин ҳудуд)да доимий яшаш шароитига эга бўлиши лозим.

Номзодлар ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир ахборотни @kunuz_HR телеграм манзилига юборишлари лозим.

Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров

Мавзуга оид