Ўзбекистон | 08:04 / 07.12.2018
6733
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқарув тизими янада такомиллаштирилади

Фото: Depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг “Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар: 

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш тартиби тўғрисидаги низом; 

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси бериш тартиби тўғрисидаги низом; 

Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом; 

Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом; 

Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари тасдиқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси: 

олдин берилган кон ажратиш далолатномаларини 2018 йил 31 декабрга қадар танқидий кўриб чиқсин ва зарурат бўлганда конга ишлов бериш ҳамда фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун янги кон ажратиш далолатномасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ беради;

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг кон-геология ишлари соҳасидаги фаолияти назорат қилинишини кучайтиради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид