Жаҳон | 13:16 / 16.03.2018
4040
1 дақиқада ўқилади

Сурия бўйича кейинги саммитлар Туркия ва Эронда ташкил этилади

Фото: riafan.ru

Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия бўйича навбатдаги саммитлари Истанбул ҳамда Теҳронда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Остонадаги матбуот анжуманида хабар берди.

"Келажакда Туркия, Россия ва Эрон президенти иштирокида Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича кафолатчи давлатлар саммити Истанбул ҳамда Теҳронда бўлиб ўтади", - дея айтиб ўтди у.

Сурия бўйича Россия, Туркия ва Эрон саммити Истанбулда 4 апрель куни ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов Сурия халқи азоб-уқубати тугаши кераклиги, Россия ва АҚШ мулоқотни бошлаши даркор экани ҳақида маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид