Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
EVOS Андижон шаҳрида 17 метрлик лаваш тайёрлади
Андижон аҳли орзиқиб кутган 17 метрлик баҳайбат лаваш машҳур EVOS Fast Food овқатланиш шохобчасида тайёрланди.
EVOS’га келган минглаб меҳмонларнинг кўз ўнгида 17.5 метрлик лаваш ҳамири узун столга ёйилиб, 35 нафар моҳир ошпазлар зиммасига 17 метрлик лаваш тайёрлаш вазифаси қўйилди. Ошпаз йигитлар бу баҳайбат таомни моҳирлик ва тезлик билан уддасидан чиқишди.



Даставвал, 10 кило гўшт пиширилиб, лавашга терилди. Устидан 10 литр махсус соус, 8 кг помидор, 6 кг бодринг ва бошқа керакли маҳсулотлар солинди. Лаваш 10 дақиқада тайёр бўлди.

Барча меҳмонлар лавашнинг тотли таъмидан баҳраманд бўлишди.


Шаддод бошловчи, қувноқ баҳайбат айиқлар, қизиқарли танловлар ва, албатта, EVOS савдо белгисидан махсус совғалар келган меҳмонларга жуда манзур бўлди!





Бундай оламшумул воқеа Андижон аҳли учун катта шодиёнага айланди!
Фейсбук: https://www.facebook.com/evos.uzbekistan/
Инстаграм: https://www.instagram.com/evosuzbekistan/
Телеграм: https://t.me/evosuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:38 / 06.01.2026
“Шакар солиғи”дан кейинги қадам: Британия болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди
22:03 / 15.09.2025
Швециялик Дюплантис лангарчўп билан сакрашда жаҳон рекордини янгилади
01:24 / 19.08.2025
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилади – вазирлик
21:54 / 31.07.2025