Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KOICA Қорақалпоғистонда умумий бюджети 300 минг АҚШ доллари бўлган қўшма лойиҳани якунлади
2017 йилнинг 20 январь куни Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси “Қорақалпоғистонда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш марказини яратиш” қўшма лойиҳаси якунлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га KOICA лойиҳалар менежери Рустамбек Мухтаров хабар берди.
Лойиҳа Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Қорақалпоғистондаги филиали билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Умумий бюджети 300 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа устидаги ишлар 2016 йилнинг октябридан бошлаб 4 ой давомида олиб борилди.
Марказ Корея Республикасининг тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги тажрибаси билан алмашишга ёрдам беради. Келажакда марказ аҳолининг тиббий профилактика асосий кўникмалари бўйича таълим олишига кўмак беради.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025