Жамият | 12:18 / 05.03.2020
11973
2 дақиқада ўқилади

Ёзувчи Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Исажон Султонов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Султонов Исажон Абдураимович 1967 йилда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган.

“Боқий дарбадар”, “Озод”, “Генетик”, “Билга Хоқон” романлари, “Муножот”, “Онаизорим”, “Робия Балхий” каби қиссалар ва турли мавзудаги ҳикоялар муаллифи. Асарлари инглиз, турк, немис, рус тилларига таржима қилинган. “Боқий дарбадар” романи “The Eternal Wanderer” номи билан АҚШда, “Боғи Эрам” ҳикоялар тўплами Туркияда нашр қилинган. Асарлари “Ватан учун яшайлик“ (Ўзбекистон), “Lexicon” (АҚШ), “Guncel Sanat” (Туркия) ва “Open Eurasia” (Англия) халқаро танловлари ғолиби деб топилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1996), “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” (2014) Исажон Султон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти Атамалар комиссияси аъзоси ҳисобланади.

Мавзуга оид