Жамият | 16:25 / 01.10.2020
4890
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“mGovAward” финалидаги 7 энг яхши мобил иловадан бирига овоз беринг!

2020 йил 19 август куни талабалар ўртасида энг яхши мобил иловаларни яратиш бўйича “mGovAward” танловининг Демо куни бўлиб ўтган эди, унда 264 нафар иштирокчи орасидан 18 та жамоа саралаб олинди. Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган “mGovAward” танловининг финал босқичига ўтган иштирокчиларга овоз беринг! 

2019-йил 26-сентябридан 2020-йил 10-февралигача давом этган аризаларни қабул қилиш жараёни давомида танлов расмий веб сайти - mgovaward.uz орқали 264 та жамоа номидан аризалар қабул қилиниб, уларнинг 95 нафари ўз мобил иловасига эга эди. Танлов иштирокчилари таълим (27), соғлиқни сақлаш (21), тадбиркорлик (19), туризм (22), транспорт ва логистика (6) соҳалари каби 5 та йўналиш бўйича мобил иловалар ишлаб чиқдилар. БАА вазирлик ва давлат маҳкамалари вакиллари билан биргаликда танлов комиссияси (ҳакамлар хайъати жамоаси) ташкил этилди.

Шунингдек, 2020-йилнинг 28-29-феврал кунлари 97 гуруҳ ўртасида мобил иловаларни баҳолаш жараёни бўлиб ўтди, мазкур босқичда 18 жамоа ярим финалга йўл олди. Demo Day натижаларига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари ва ўзбекистонлик вакиллардан ташкил топган экспертлар комиссияси мавжуд 18 иловани муносиб баҳолашди ва 7 та энг яхши деб топилган лойиҳаларга финал босқичи учун йўлланма берилди. 

Финал босқичига ўтган 7 энг яхши мобил илова билан танишинг:

1 Sahiya team - Sahiya (Таълим)

2 Roboteach team - Roboteach (Таълим)

3 FazonCo team - aboo (Таълим)

4 CodeSys team - CodeSys (Таълим)

5 Imam Bukhari team Seven Pirs (Туризм)

6 iMed - EYECERIA (Соғлиқни сақлаш)

7 Shaxcar - CarWon (Тадбиркорлик)

Финал босқичи Telegram-bot орқали очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади ва унинг натижаларига кўра, 3 ғолиб олиб аниқланади. Ғолибларга қуйидаги мукофотлари топширилади:

1-ўрин - $50,000 

2-ўрин - $30,000 

3-о‘рин - $20,000 

Эслатиб ўтамиз, мазкур танлов Бирлашган Араб Амирликлари билан “Давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш” йўналиши бўйича ҳамкорлик доирасида IT Park, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида “mGovAward” давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш учун БАА ҳукумат ва келажак ишлари вазирлиги билан биргаликда ташкил этилган эди.

Финал босқичига ўтган 7 мобил иловаларнинг бирига овоз беришни унутманг, ғолибликка муносиб номзодларни танлашга ёрдам беринг. Барчаси сизнинг овозингизга боғлиқ! 

Овоз бериш жараёни қуйидаги ҳаволалар орқали жорий йилнинг 28-сентябридан 2-октябрига қадар давом этади:

mGovAward расмий сайти: vote.mgovaward.uz

mGovAward телеграм боти: @mGovAward_bot

Реклама ҳуқуқи асосида