Ўзбекистон | 17:52 / 16.05.2018
5924
1 дақиқада ўқилади

Nokia’нинг Европадаги раҳбари Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев Nokia компаниясининг бош ижрочи вице-президенти, компаниянинг Европадаги раҳбари ҳамда Digital Europe компанияси президенти Маркус Бёрхерт билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари йўналишида истиқболда турган ҳамкорлик масалалари яқиндан муҳокама қилинди. Жумладан, кадрлар малакасини ошириш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати
Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Жаҳоннинг узоқ йиллик тажриба ва тарихга эга компанияси ҳисобланган Nokia компанияси 150 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда у мобил, симли ва кенг полосали телекоммуникация тармоқлари учун ускуналар, IT-ечимлар ишлаб чиқаришда халқаро миқёсда тан олинган эксперт ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид