Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда илк криптовалюталар офлайн-биржаси ишга туширилди
Жанубий Кореянинг йириклиги бўйича учинчи биткоин-биржаси Coinone офлайн-биржа очди. Coinone Blocks деб номланган бу биржада офлайн тарзда савдолар олиб бориш мумкин, у 6 та криптовалюта: биткоин, эфир, Bitcoin Cash, Ethereum Classic, Ripple ва Qtum’ни қўллаб-қувватлайди.
Биржада бозор ҳақида маълумот чиқариладиган катта экран бор, у ерда шунингдек криптотрейдинг масалалари бўйича маслаҳатлар тақдим қилинади. Биржа мижозлари биткоин-банкоматдан фойдаланишлари ёки USB-картмон сотиб олишлари мумкин бўлади. Кореяда сўнгги вақтда криптовалюталарни хавфсиз сотиш шартларига талаб пайдо бўлмоқда ва Coinone Blocks бу талабни қондирмоқчи, деб айтган биржа вакили.
Ўтган ойда Bithumb мижозларга хизмат кўрсатиш сервиси очганди, бироқ Coinone Blocks’дан фарқли, унда биржа хизматларининг тўлиқ спектри таклиф этилмайди.
Мавзуга оид
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
18:16 / 26.12.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президентига 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди
09:03 / 15.12.2025