Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ ружу қўйиш хавфли касалликлар рўйхатига киритилди
Фото: Global Look Press
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ ружу қўйишни хавфли касалликлар рўйхатига киритди.
Эътироф этилишича, компьютер ва видеоўйинларга ортиқча берилиш руҳий касалликнинг янгича кўриниши ҳисобланади.
ЖССТнинг билдиришича, компьютер ўйинларини кўп ўйнайдиган инсонда бир йил давомида оилавий, ижтимоий, профессионал ва бошқа фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи аломатлар пайдо бўлиши унда ана шу касаллик борлигини билдиради.
Бундай ташхисни фақат малакали шифокор қўйиши мумкин, деб таъкидланади ЖССТ ҳужжатида.
Аввалроқ Хитой ҳукумати мактаб ўқувчиларига жума, шанба ва якшанба кунларидан ташқари онлайн ўйинлар ўйнашни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
13:02 / 17.12.2025
Чўнтaгингизгa сиғадиган СИ-суперкомпьютер
16:38 / 07.01.2025
Хитойнинг “мия-компютер” интерфейси фикрларни ўқишни ўрганди
18:44 / 10.11.2021
Apple-1 компьютери кимошди савдосида 400 минг долларга сотилди
17:08 / 09.11.2020