Жамият | 17:20 / 25.06.2020
10232
3 дақиқада ўқилади

Тошкент кимё технология институти академик лицейи ўқишга таклиф этади

Тошкент кимё технология институти академик лицейига 2006 йил 2 сентябрда асос солинган.

Президентнинг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада  такомиллаштириш тўғрисидаги" қарорига мувофиқ, ўқув-методик ва моддий-техника базаси талабга жавоб бермайдиган, таълим сифати ва олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейлар фаолияти 2019 йил 1 сентябрдан тугатилди ҳамда юқори илмий ва педагогик салоҳиятга, етарли моддий-техник базага эга бўлган академик лицейлар олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказилди.

Шу жумладан, Тошкент кимё технология институти қошидаги академик лицей институт тасарруфига ўтказилиб, "Тошкент кимё технология институти академик лицейи" номига ўзгартирилди ва ўқиш муддати икки йил этиб белгиланди.  

Тошкент кимё-технология институти академик лицейи аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган бўлиб, келажакда тиббиёт, иқтисодиёт, кимё, кимё саноати ва нефт-газни қайта ишлаш мутахассислари бўлишни хоҳловчи ўқувчиларни ўқишга тайёрлайди.

Академик лицейда:

·       Инглиз тили, она тили ва адабиёт, физика-математика, кимё-биология ва информатика фанлари кичик гуруҳлар бўлиниб, чуқурлаштирилиб ўқитилади;

·       Лицейда ташкил этилган инновацион ўқув марказида олий таълим муассасаларига кириш учун барча имтиҳон фанлари бўйича етук малакали мутахассис ўқитувчилар дарс берадилар;

·       Битирувчиларга “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Академик лицей умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчиларини 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишларига ўқишга қабул қилади:

1.    Табиий фанлар (кимё-биология ва кимё-математика)

2.    Аниқ фанлар (инглиз тили-математика ва физика-математика)

Академик лицейга қуйидаги ҳужжатлар 5 июлгача масофавий (онлайн) тарзда қабул қилинади.

1. Ариза (@tktial_uz телеграмм каналига кириб, берилган эълон ҳаволаси орқали ариза бланкаси тўлдирилади)

2. 3х4 расм (электрон шаклда)

3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси ёки сканер қилиб)

4. Шаҳодатнома (нусхаси ёки сканер қилиб)

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 3-мавзе, 7-уй. Мўлжал: Юнусобод (универсам) бозори. Метронинг Юнусобод бекати.

Мурожаат учун телефонлар: +99871 2216133, +99890 0127077, +99897 7822481

 Телеграмм учун телефон:  +99890 0127077

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид