Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элмира Боситхонова: «Ҳар бир маҳаллада 30 нафар «Анзират буви»лар бўлади»
Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Бугун, 11 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида брифинг ташкил этилди. Унда Хотин-қизлар қўмитасининг аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалга ошираётган ҳаракатлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.
Қўмита раиси Элмира Боситхонова ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини тузилиши тўғрисида гапирди. Маҳаллада жами 30 нафар “Анзират буви”лардан иборат 5 та гуруҳ ўз фаолиятини олиб боради. Таркиб қуйидагилардан иборат бўлади:
· МФЙ мутахассиси (оилага кириш гуруҳи). 6 киши.
· Оилавий шифокор (саломатлик мактаби гуруҳи). 6 киши.
· Маҳалладаги ўқитувчи (таълим-тарбия гуруҳи). 6 киши.
· Маҳалладаги тадбиркор (бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик гуруҳи). 6 киши.
· Профилактика инспектори (жиноятчилик профилактикаси гуруҳи). 6 киши.
30 нафар аёл айнан ўзи истиқомат қилаётган маҳалладан танлаб олинади. Чунки улар ўзлари яшаётган ҳудуд аҳолиси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади ва уларда мавжуд вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони илдизини аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш имконияти кўпроқ бўлади.
Мавзуга оид
17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов
09:46 / 07.08.2022
ССВ: Асоратли ҳомиладорлик асоратли болалар туғилиши дегани эмас
15:59 / 31.10.2021