Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» вакиллари Ўзбекистонга келади
Фото: The-uff.com
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Реал Мадрид» клуби академияси директори вакиллари учрашуви давомида «Қироллик клуби»нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очилиши бўйича келишувга эришилганди.
Ана шу келишув бўйича иш тартибини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, «Реал Мадрид» академияси раҳбарияти билан учрашди.
Келишувга кўра, «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни «Реал» Мадридга олиб бориш, «Қироллик клуби» томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинадиган бўлди.
«Реал Мадрид» Академияси хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.
Эндиликда ушбу дастур асосида «Реал Мадрид» методологиясини Ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилади.
Музокаралар натижасига кўра шу йилнинг июнь ойида «Реал Мадрид» клуби академияси мутасаддилари ва вакиллари юртимизга ташриф буюрадиган бўлишди. Улар Ўзбекистонда бир ойга яқин вақт давомида бўлиб, «Қироллик клуби» академиясини ташкил этиш, юртимиздаги футбол мактаблари ва академияларида испан футболи методикаси бўйича иш олиб бориш, болалар футболи мураббийларининг малакасини ошириш, ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш борасида иш олиб боришади.
Мавзуга оид
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
23:54 / 30.09.2025