Ўзбекистон | 21:14 / 20.08.2022
23425
5 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

​​​​​​​Президент Шавкат Мирзиёев 20 август – Тадбиркорлар кунида ишбилармон доираларнинг 29 нафар вакилини давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Президент фармонига асосан, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич – Чуст туманидаги «Tai Chang Special Steel» МЧЖ таъсисчиси, Наманган вилояти
  • Муҳиддинов Ботир Абдулҳамидович – Яшнобод туманидаги «Bakan Tex» МЧЖ бош директори, Тошкент шаҳри
  • Нуриддинов Пахритдин Жамолович – Қибрай туманидаги «Agro-Light Business» гулчилик хўжалиги раҳбари, Тошкент вилояти
  • Тўйчиев Каримжон Зикриёевич – Сирдарё туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Сирдарё вилояти
  • Усмонов Ботир Сувонович – Жондор туманидаги «Яккатут кластери» МЧЖ раиси, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан

  • Бобоева Холисхон Назиржоновна – Жиззах шаҳридаги «Аl-Abbos silk» МЧЖ раҳбари, Жиззах вилояти
  • Бобоқулова Нодира Норбоевна – Бойсун туманидаги «Камари Азиз» уй меҳмонхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
  • Бўлдиева Шоира Ражабовна – Бухоро шаҳридаги «Ruxshana Teks» хусусий корхонаси директори, Бухоро вилояти
  • Бурхонов Рустамбек Равшанбек ўғли – Хўжаобод туманидаги «Fazo Group» МЧЖ таъсисчиси, Андижон вилояти
  • Жуманиёзов Мўминбой Аминович – Тўрткўл туманидаги «Мустафа фарм» МЧЖнинг шприц заводи директори, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Паттерсон Уильям Даниел – Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси бош директори, Жиззах вилояти
  • Раззоқов Музаффар Маҳаматович – Қўштепа туманидаги «Fergana Global Textile» МЧЖ таъсисчиси, Фарғона вилояти
  • Раҳимов Мухторжон Ниғматович – Қуйи Чирчиқ туманидаги «Қуёнчилик ва наслчилик агро комплекс» МЧЖ таъсисчиси, Тошкент вилояти
  • Солиева Зуҳра Адҳамовна – Тошлоқ тумани тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти
  • Ҳамроев Бахтиёр Жабборович – Навоий шаҳридаги «Gidro Stanko Servis» МЧЖ директори, Навоий вилояти
  • Эргашев Нурбек Ҳайдарович – Қарши шаҳридаги «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси директори, Қашқадарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

  • Азизов Насим Неъматович – Янги Наманган туманидаги «Merrymed farm» МЧЖ директори ўринбосари, Наманган вилояти
  • Орифжонов Ботир Зукурович – «Astrum IT» академияси таъсисчиси
  • Аҳмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли – Риштон туманидаги «Ахмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли» кулолчилик корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти
  • Ботиров Фарҳоджон Машраббоевич – Фарғона вилояти «Agro Impeх Walley» МЧЖ таъсисчиси
  • Жалилов Ўлмас Василжонович – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи
  • Икромов Рустам Алиевич – Жиззах шаҳридаги «Бону ширинликлари» МЧЖ директори, Жиззах вилояти
  • Искандаров Йўлдош Отаевич – Хива туманидаги «Йўлдош Мажид» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
  • Каримов Равшан Муродович – Булунғур туманидаги «Metin Group Impeks» МЧЖ раҳбари, Самарқанд вилояти
  • Қаролов Санжар Исмоилович – Қарши туманидаги «Қарши агрокластер» МЧЖ кузатув кенгаши раиси, Қашқадарё вилояти
  • Ниёзов Абдулқосим Алишерович – Қумқўрғон туманидаги «Ниёзов Абдулқосим» хусусий корхонаси бошлиғи, Сурхондарё вилояти
  • Хакимов Ёдгоржон Турғунбоевич – Шаҳрихон туманидаги «And-Chin Invest» МЧЖ таъсисчиси, Андижон вилояти
  • Шокиров Алишер Рустамович – Юқори Чирчиқ туманидаги «Texenergoremmash» оилавий корхонаси директори, Тошкент вилояти
  • Шарипов Исмоил Зарипович – Қизилтепа туманидаги «Golden meva-sabzavot klaster» МЧЖ бош директори, Навоий вилояти

Эслатиб ўтамиз, кеча бундан ташқари яна 100 нафар тадбиркор «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид