Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙТҲ содир этиб одам ўлимига сабаб бўлган Lacetti қочиб кетди
Оғир тан жароҳати олган жабрланувчи шифохонада вафот этган. Унинг тўрт нафар фарзанди отасиз қолгани айтилмоқда.
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида одам уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2024 йил 25 июн куни соат 21:20 ларда Қамаши тумани Қоратепа МФЙда содир бўлган.
Номаълум ҳайдовчи оқ рангли Lacetti билан Қоратепа қишлоғи ҳудудидаги ички йўлда ҳаракатланаётиб велосипедда кетаётган 37 ёшли Б.Э.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Б.Э. бошқалар томонидан шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг ёрдамига қарамай у вафот этган.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025