Жаҳон | 16:36 / 05.04.2022
16852
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск дунёнинг энг бадавлат одамига айланди

Маскнинг бойлиги 12 ой давомида 68 млрд долларга кўпайган.

Фото: Patrick Pleul / Getty Images

Tesla асосчиси Илон Маск 219 млрд доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат одамига айланди, деб хабар берди Forbes.

У ўтган йили 151 млрд доллар билан бадавлат одамлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаганди.  

Маскнинг бойлиги 12 ой давомида 68 млрд долларга кўпайди. У шу тарзда Amazon асосчиси Жефф Безосни (171 млрд доллар) ортда қолдирди.  

Маскнинг асосий активлари Tesla компаниялари акцияларидир. Компаниянинг 172,6 млн дона ёки 17 фоиз акцияси ҳамда SpaceX компаниясининг қарийб 44 фоиз акцияси унга тегишли.  

Бизнесмен 2021 йил учун 11 млрд доллардан ортиқ солиқ тўлашини маълум қилган. 

Илон Маск Forbes рўйхатига илк бор 2012 йилда киритилганди. У ўшанда 2,4 млрд доллар билан 190-ўриндан жой олган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид