Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда математика фанидан халқаро олимпиада ўтказилмоқда
Урганч шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпиадада дунёнинг 20 мамлакатидан 234 талаба иштирок этди.


Олимпиада низомига кўра иштирокчиларга алгебра, математик таҳлил, геометрия, комбинаторика йўналишларига оид бешта математик масалалар ва уларни ечиш учун беш соат вақт берилди. Ҳар бир масала енгил, ўрта, оғир даража асосида балл билан баҳоланади.
Синовларни математика бўйича жаҳонда таниқли халқаро экспертлар, Ўзбекистон ва бир қатор хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган ҳамда саммит иштирокчилари томонидан қабул қилинган эди.
Мазкур халқаро олимпиада ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
10:52 / 25.12.2025
Урганчда туман сабаб айрим рейслар Бухорога йўналтирилди
19:15 / 10.11.2025
ХОҚ трансгендерлар Олимпиадада аёллар билан беллашишини тақиқламоқчи
14:07 / 27.10.2025