Ўзбекистон | 13:16 / 03.10.2024
4661
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади

Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди. Унда Бибихоним масжидини реставрация қилиш лойиҳаси муҳокама этилди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашиб, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация этиш лойиҳасини муҳокама қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Оға Хон Траст» маданият жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди. 

Ўзаро муносабатлар Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳамкорликда иш олиб боришга қаратилган бўлиб, бу мамлакат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид