Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея баллистик ракета синовини ўтказди
Фото: Kcna ZUMAPRESS.com / Globallookpress
Шимолий Корея навбатдаги марта баллистик ракета синовини ўтказди. Дастлабки маълумотларга кўра, ракета 30 дақиқа давомида 800 км масофани учиб ўтиб, Япония иқтисодий ҳудуди чегарасигача етиб бормай, Япон денгизига қулаган. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Сугага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"14 май куни соат 5:28да Шимолий Корея ўзининг ғарбий соҳилидаги Кусон уездидан ракета учирди. Ракета 30 дақиқа учган, парвоз узунлиги 800 км ни ташкил қилган", деб айтган Суга.
Унинг айтишича, ракета Корея яриморолидан шарққа томон 400 км узоқликда Япон денгизига тушган ва бу ҳудуддаги кемаларга ҳеч қандай зиён етказмаган.
Япония мудофаа вазирининг айтишича, ракета 2 минг км баландликка кўтарилган.
Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Чжэ Ин ушбу синовни кескин танқид қилган ва уни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг бузилиши деб атаган.
Шимолий Корея охирги марта баллистик ракета синовини 29 апрелда ўтказганди. Пентагон маълумотларига кўра, ўшанда снаряд Шимолий Корея ҳудудига қулаган.
Мавзуга оид
11:17 / 06.11.2025
АҚШ Minuteman III қитъалараро ракета синовини ўтказди
20:02 / 05.11.2025
Шимолий Корея Россияга яна беш минг аскар юборди
10:18 / 22.10.2025
Шимолий Корея шарқ томон бир нечта баллистик ракеталарни учирди
15:45 / 22.09.2025