Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Уюшган жиноятчилик бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб боряпти” – Шавкат Мирзиёев
Президент жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар, автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Умра ва Ҳаж зиёратига юборишда анча кўпайганини айтди. «Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, биздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига жуда катта путур етказяпти», деди давлат раҳбари.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб бораётганини танқид қилди.
“Илгари фақат “кўча” деб билган уюшган жиноятчилик бугун бизнес ниқоби остида анча даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар, автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Умра ва Ҳаж зиёратига юборишда анча кўпайган.
Шаҳарда квартира сотиш масаласида 3 000 дан зиёд фуқарога 1,3 трлн сўм зарар етказилган. Мисол учун, “Credit House”, “Infin Story Invest” қурилиш корхоналари квартира сотиш важи билан 2000 нафар фуқарони алдаб, 490 млрд сўм пулларини ўзлаштирган.
Ёки “Umid Avtolizing”, “Halol Avtolizing” компанияси каби фирмалар жами 1800 нафар фуқарога автомашина етказиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 80 млрд сўмини қўлга киритган. Ўзбекистонда бўляпти бу гаплар. Шунингдек, “Жалолқудуқ Авиатранс” корхонаси Умра зиёрати бўйича 534 нафар фуқарони алдаб, шунчаки Саудия Арабистонига юбориш билан чекланган, етказилган зарар 18 млрд сўм бўлган. Бу ҳам ҳақиқат, бу ҳам Ўзбекистонда бўляпти. Лекин ҳеч ким бонг урмайди. Жаҳонгир Хатамов (Бош прокуратура хузуридаги Департамент раҳбари – таҳр.) ташкилоти бундай уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қачон барҳам беради? Сизлар қилмасангиз ким қилади, Хатамов?” деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент Ўзбекистон фуқаролари чет давлатларда ҳам уюшган гуруҳлар тузиб, товламачилик ва зўравонлик билан шуғулланаётганини таъкидлади.
“Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, биздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига жуда катта путур етказяпти. Ижтимоий тармоқларда чиқиб ётибди ҳар куни. Дунё ҳамжамияти билан ҳамкорликда ишлаш учун жуда катта путур бу. Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3700 нафар фуқаромиз мамлакатимизга қайтарилди. Ёки 192 нафар фуқаромиз одам савдоси қурбонига айланди. Тошпўлатов (ИИВ – таҳр.), Қурбонов (ДХХ- таҳр.), Раҳматуллаев, чет элда уюшган жиноий гуруҳлар ташкил қилган, у ерда ўзимизнинг фуқароларни ҳам талаётган шахслар фаолиятига қачон чек қўйилади?”, деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, осон шартларда машина олиб бериш ваъдаси билан кўплаб одамларни чув туширган “Halol Avtolizing” ишида Kun.uz суриштирувидан сўнг тергов бошланган ҳамда жиноят иши очилганди.
Мавзуга оид
19:19
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияда бўлади
12:45
“Credit House” ва “In Fin Stroy Invest” уй сотиш шарти билан фуқароларга 490 млрд сўм зарар етказган – президент
20:22 / 27.01.2026
Шавкат Мирзиёев «Росатом» раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
18:13 / 27.01.2026