Жаҳон | 01:46 / 23.08.2025
12809
1 дақиқада ўқилади

Трамп икки ҳафтадан кейин “ким айбдор”лигига қараб қарор чиқаришини айтди

Шу билан бирга, Америка раҳбари музокаралардан чиқиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Москва ва Киевнинг кейинги ҳаракатларига қараб икки ҳафта ичида "жуда муҳим қарор" чиқаришини айтди.  

"Икки ҳафтадан кейин воқеалар қандай боришини кўрасизлар. Бу вақтга келиб Россия ва Украинанинг ёндашувларини тушуниб оламан. Охир-оқибат, иккита йўл бор ва икки ҳафталик муҳлат тугагагач, қарор чиқараман", — деди у.

Шу билан бирга, Америка раҳбари музокаралардан чиқиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

"Мен нима қилиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қиламан ва бу жуда муҳим қарор бўлади: бу кенг миқёсдаги санкциялар бўладими, божлар ёки бошқа нарса бўладими ёхуд биз ҳеч нарса қилмаймиз ва “Бу сизларнинг курашингиз” деймиз", — деди Трамп.

Мавзуга оид