Жамият | 11:00 / 07.08.2020
11220
4 дақиқада ўқилади
Реклама

INVENTO болалар боғчаси халқаро бакалавриат дастури бўйича таълим олиш имкониятини таклиф этади

INVENTO International School болалар боғчаси IB PYP Халқаро бакалавриат дастурида таълим олиш учун 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиши ҳақида эълон қилади.

Фарзанд дунёга келиши биланоқ, ҳар бир ота-она унинг соғлом ва баркамол ривожланиши учун шароит яратишга, яхши тарбия ва албатта сифатли таълим беришга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, болаларнинг ёшликда қандай билим олишлари уларнинг келажак ҳаёти, обрў-эътиборга эга бўлиши ва мустақил ҳаётга мослашишини белгилаб беради.

Ушбу жиҳатлар IB PYP – дунё бўйлаб 125та етакчи таълим муассасаларида фойдаланилаётган, мактабгача ёшдаги болалар учун Халқаро бакалавриат дастурида инобатга олинади. INVENTO International School боғчасида мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим давлат стандартларига мос равишда йўлга қўйилган.

INVENTO International School боғчасида IB PYP дастури ёш тарбияланувчиларни баркамол ривожлантириш ҳамда XXI аср учун аҳамиятли билимларни ўргатишни кўзда тутади.

Кросс-дисциплинар ёндашув

INVENTO таълим принципларининг асосини кросс-дисциплинар ёндашув ташкил этиб, унга кўра турли фанларга оид билимлар бир мавзу ичида ўқитилади. INVENTO International School болалар боғчасида мусиқа дарслари математика билан, инглиз тилида ўқиш соатлари мантиқий фикрлаш кўникмалари билан алоқадорликда олиб борилса, ҳисоблаш маҳоратини болалар астрономия фанини ўрганиш давомида юксалтириб борадилар. Яъни, турли дарслар ўзаро бирлаштирилиб ягона, мароқли ва билимларга бой саргузашт тақдим этилади.

Интерактив таълим

Келажакка йўналтирилган таълимнинг ҳар бир босқичида интерактив услублардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда болаларнинг тадқиқотчиликка бўлган интилишлари ортади ва уларда янада кўпроқ саволлар уйғониб, мустақил жавоблар топишга ўрганадилар. Натижада, болалар уларни ўраб турган олам ҳақидаги билимларини ошириб, дунёқарашларини кенгайтирадилар.

Мазкур мақсадлар учун, боғчада тўлиқ жиҳозланган дарс хоналари ва замонавий дастурий таъминот мавжуд бўлиб, болаларга қизиқарли ўйинлар шаклида энг оммабоп ва сўнгги билимларни ўрганиш имкониятини беради.

Ижодий кўникмаларни ривожлантириш

INVENTO тарбиячилари ижодий дарс жараёнлари болаларга борлиқ ҳақидаги билимларини ошириш ва уларнинг чексиз иштиёқларини тўғри йўналтиришда айни асқотади деган фикрни маъқуллайдилар. Шу ўринда, боғчада ижодий дарс хоналари мавжуд ва тарбияланувчилар у ерда пластилиндан шакллар ясаш ёки кулолчилик; акварель бўёқлар, қаламлар ва бўрлар билан расм чизиш; рангли қоғоздан турли безаклар ясаш; ижодий фикрлаш ҳамда қўллар моторикасини ривожлантириб борадилар. Бундан ташқари, INVENTO боғчасида мусиқа хонаси ҳамда театр саҳна кўринишлари учун мўлжалланган фаоллар зали мавжуд.

INVENTO очилишга фаол тайёргарлик кўрмоқда ҳамда тез орада, барча тарбияланувчилар яна боғчага келиб, қулай шароитларда, Халқаро бакалавриат дастурининг юқори стандартлари бўйича таълим олишлари мумкин бўлади.

Батафсил маълумот учун +99871 210 9999 рақамига қўнғироқ қилинг.  

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А, Tashkent City ХИМ

Сайт: www.invento.uz 

Telegram: t.me/inventouz  

Instagram: @inventouz

Facebook: fb.com/inventouz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид