Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги аммиак заводи негизида йилига 3 минг тонна яшил водород ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш жараёнига старт берди. Келгусида республикада 2,4 GW қувватга эга шамол турбиналари ўрнатилиб, йилига 500 минг тонна яшил водороддан яшил аммиак олиш кўзда тутилмоқда. Маълум қилинишича, бундай турдаги минерал ўғитларни жаҳон бозорида 15-20 фоиз қимматроқ сотиш мумкин.
Фото: ET EnergyWorld
“Ўзкимёсаноат” АЖ Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида пилот тарзда яшил водород ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришди. 27 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёв лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш жараёнига старт берди.
Биринчи босқичда йилига 3 минг тонна водород ишлаб чиқариш ва уни минерал ўғитларга қайта ишлаш, шунингдек, электролизерлар истеъмолини қоплаш учун Бухоро вилоятида қуввати 52 MW бўлган шамол турбиналарини ўрнатиш режа қилинган.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида эса, республикада 2,4 GW қувватга эга шамол турбиналари ўрнатилиб, йилига 500 минг тонна яшил водороддан яшил аммиак ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
Маълум қилинишича, бутун дунёда яшил энергетика орқали, яъни яшил водород асосида ишлаб чиқарилган минерал ўғитларни 15-20 фоиз қимматроқ сотиш мумкин. Ўзбекистонда ҳам яшил, яъни экология учун хавфсиз энергетикадан фойдаланиш маҳаллий маҳсулотлар нархини жаҳон бозорида қимматлаштириши ва харидорларини кўпайтириши кутилмоқда.
Лойиҳада Хитойнинг LONGi компаниясининг технологиялари қўлланмоқда.
Лойиҳа ишга тушгач, ўғит ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланиш қисқаради ва ҳар йили қарийб 33 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.
Мавзуга оид
14:43 / 06.11.2025
Ўзбекистон энергетикасида водород ишлаб чиқаришни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди
08:10 / 09.10.2025
Чирчиқда сиам эгизаклари шошилинч равишда ноёб операция орқали ажратиб олинди
14:00 / 06.05.2025
Айрим давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда
15:21 / 02.05.2025