Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайвонларни мажбурий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун бир йилдан кейин кучга киради
Қонун билан жисмоний ва юридик шахсларга ўз қарамоғидаги барча ҳайвонларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юкланган.
Фото: Kun.uz
«Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун роппа-роса бир йилдан сўнг, 2026 йил 7 август куни кучга киради.
Қонунда, шунингдек, 12-модданинг 2-қисми 2028 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши қайд этилган. Ушбу қисмда ҳайвонлар эгасининг қуйидаги мажбуриятлари ҳақида сўз боради:
- ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш,
- уларни идентификация қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ёки эгаси ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
- тегишли рўйхатдан ўтмаган ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтиришга йўл қўймаслик.
Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга ўз қарамоғидаги барча ҳайвонларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклангани ҳақида хабар берилган эди.
Рўйхатдан ўтказиш билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Идентификация маркази шуғулланади, у рўйхатга олинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва реал вақт режимида ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича электрон тизимнинг ишлаши учун ҳам жавобгардир. Ҳайвонларни идентификация қилиш учун ёрлиқлар ёки чиплардан фойдаланилади.
Мавзуга оид
19:42 / 02.12.2025
Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
23:27 / 20.11.2025
Мопслар ва булдоглар яқин 10 йил ичида йўқолиб кетиши мумкин
18:52 / 06.08.2025
Ит, мушук, қорамол ва бошқа ҳайвонларни рўйхатга олиш талаблари белгиланди
12:23 / 28.05.2025