Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 2 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 33 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
"2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.
29 апрель куни жами 63 нафар янги бемор аниқланди. Бу - сўнгги 10 кун ичидаги энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичи.

Шу билан бирга, бир неча кундан бери касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
27 апрель куни 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди. 28 апрель куни эса 35 кишида вирус аниқланди, 100 киши тузалди. 29 апрелда эса 63та янги ҳолат қайд этилиб, 104 киши соғайиб чиқди.
Вирус тарқалиши бошлангандан буён 1096 киши соғайди, 8 киши вафот этди. Кеча, 28 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025